Линклар

Европа Иттифоқи қора рўйхатни янгилади


Европа Иттифоқи ўз ҳаво ҳудудларига киритилмайдиган авиаширкатлар рўйхатини янгилади.

Қора рўйхатга киритилган ширкатлар орасида Қозоғистоннинг олтита авиакомпанияси, жумладан, ATMA ҳаво йўллари, Беркут Эйр, Кўкчатов Ҳаво ширкати, East Wing, Starline KZ ва Сайот Эйр бор.

Европа Иттифоқи хавфсизлик чоралари ҳаминқадар бўлган ҳаво ширкатларига тегишли учоқларнинг ўз ҳудудидан учиб ўтишини тақиқлайди.

Янги қора рўйхатга Украинага тегишли Мотор-Сич ширкати ҳам киритилди.

Ҳар уч ойда янгиланадиган рўйхатдаги авиаширкатлар сони 194тага етди. Бу рўйхатнинг асосий қисмини Африка давлатларига тегишли авиаширкатлар эгаллаган. Рўйхатда Қирғизистоннинг 17та авиаширкати ҳам жой олган.
XS
SM
MD
LG