Линклар

Кастро Вашингтон билан алоқаларни яхшиламоқчи


Кубанинг собиқ етакчиси Фидел Кастро АҚШ Конгресси вакиллари билан учрашувини “ажойиб”, дея таърифлаб, Вашингтонни Ҳавана билан алоқаларни яхшилашга чақирди.

Кастронинг бу сўзлари ҳукуматга тегишли "Juventud Rebelde" газетасида эълон қилинди. У конгресс вакилларининг “Обама Куба билан муносабатларни яхшилай олиши учун Куба Обамага ёрдам бериши” лозимлигига оид муждасини тушунганини таъкидлади.

АҚШ Конгресси вакилларининг Кубага сафари президент Барак Обаманинг коммунист режимига нисбатан АҚШ сиёсатини қайта кўриб чиқиш режалари, жумладан, Кубага нисбатан 47 йиллик савдо эмбаргосига оид баъзи чеколвларни олиб ташлаш эҳтимоллари айтилаётган пайтга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG