Линклар

Каримов Бердимуҳаммедовга сим қоқди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов туркманистонлик ҳамкасби Қурбонқули Бердимуҳаммедовга сим қоқди.

Uzreport.com интернет сайтининг ёзишича, 8 апрел куни бўлиб ўтган мулоқотда президентлар ўзаро алоқалар ривожи ва минтақа аҳамиятига молик муҳим масалаларни муҳокама қилганлар.

Мулоқот чоғида президентлар миллий манфаатлар ва янги воқеъликни инобатга олган ҳолда ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш лозимлигини таъкидлаганлар. Бундан ташқари Каримов ва Бердимуҳаммедов минтақа давлатлари дуч келаётган сув муаммолари, шунингдек, Орол билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ўзаро саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигига алоҳида урғу берганлар.

Маълум бўлишича, суҳбат чоғида Бердимуҳаммедов ўзбекистонлик ҳамкасбини Туркманистонга расмий ташриф буюришга таклиф қилган. Ўзбекистон раҳбари ҳам Бердимуҳаммедов таклифини қабул қилди, дейилади Uzreport.com интернет сайти хабарида.
XS
SM
MD
LG