Линклар

Бағдод ишғол қилинганига олти йил тўлди


АҚШ қўшинларининг Бағдодни ишғол қилганига олти йил тўлди.

Бугун Бағдодда Америка қўшинларнинг мамлакатдаги ҳозирлигига қарши норозилик акцияси ўтказилди. Ушбу тадбирда 10 мингга яқин намойишчи иштирок этди. Намойишчиларнинг аксарининг радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садр тарафдорлари экани айтилмоқда.

Мазкур сана арафасида эса таъқиқланган Баас партияси етакчиси ироқликларни АҚШ қўшинларига қарши қуролли курашни давом эттиришга чақирди.

Сўнгги кунлар давомида Ироқда содир этилган қўпорувчилик амалиётлари оқибатида камида 50 киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG