Линклар

logo-print

Ироқ Бош вазири Москвага йўл олди


Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий Москва сафарини бошлади.

Ироқ матбуоти тарқатган хабарга кўра, уч кунлик сафар давомида Нурий ал-Маликий Россия ҳукумати расмийлари билан иқтисодий ҳамкорликка оид иккита келишувни имзолашни режалаштирган.

Ироқ Бош вазирининг, шунингдек, Россия компаниялари, жумладан, Лукойл ширкатини Ироққа қайтариш масаласини муҳокама этиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Нурий ал-Маликий Ироқдаги электр станциялари фаолиятига оид Россия ширкатлари билан имзоланган эски шартномаларни қайта кўриб чиқишни ҳам режалаштирмоқда.

1997 йилда эришилган келишувга мувофиқ Россиянинг Лукойл ширкати Ироқдаги Ғарбий Қурна нефт конини ўзлаштириш ишларини олиб борган эди.
XS
SM
MD
LG