Линклар

Туркияда ал-қоидачилар ҳибс этилди


Туркиядан келаётган хабарларга кўра, мамлакат полицияси Ал-Қоида ҳаракатига алоқадорликда гумон қилиб 28 кишини ҳибс этган.

Анадўли ахборот агентлиги¸ Эскисеҳр шаҳар ҳокими Меҳмет Қиличларнинг террор тармоғига алоқадорликда гумон қилинган шахслар шаҳарнинг турли ҳудудларида ўтказилган махсус амалиётлар чоғида қўлга олинди, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Бироқ ҳоким мазкур амалиётларга оид қўшимча маълумотни ошкор қилишдан бош тортди.

Ал-Қоиданинг Туркиядаги шўъбаси 2003 йилда Истанбулда яҳудийларнинг икки канисоси, Буюк Британия консуллиги ва Британия банки биноси олдида содир этилган қўпорувчилик амалиётлари учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

Мазкур ҳуружларда жами 63 киши нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG