Линклар

logo-print

Балужистонда намойишлар бўлиб ўтди


Покистон жануб-ғарбида полиция ходимлари уч мухолифатчининг жасадини топгандан сўнг, бу ерда норозилик намойишлари бошланиб кетди.

Мухолифатчиларнинг ўлдирилишига қарши норозилик сифатида намойишчилар Балужистон вилоятининг турли шаҳарларида катта йўлларни тўсиб қўйиб, бино ва машиналарга тош улоқтирди.

Тартибсизликлар чоғида полициянинг бир ходими нобуд бўлган. Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, жасади топилган мухолифатчилар орасида Балужистон миллатчилари фронти раҳбари Ғулом Муҳаммад Балуж ҳам бўлган.

Афғонистон ва Эрон чегарасига яқин жойлашган Балужистон вилояти етакчилари узоқ йиллар давомида вилоятга кенгроқ ваколатлар берилишини талаб қилиб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG