Линклар

Пхеньян Конституцияга ўзгартишлар киритди


Шимолий Корея матбуоти расмий Пхеньян ҳукуматининг мамлакат Конституциясини қайта кўриб чиқишни режалаштираётганини маълум қилди.

Шимолий Корея Марказий ахборот агентлигининг билдиришича, янги сайланган парламент “мамлакатнинг социалистик Конституциясини қайта кўриб чиқиш ва ўзгартишлар киритиш” тўғрисидаги қонунни бир овоздан маъқуллаган.

Янги парлемент сессиясида мамлакат етакчиси Ким Чен Ир ҳам иштирок этган. Шу куннинг ўзида Ким Чен Ир Шимолий Корея Давлат мудофаа қўмитасига қайта раҳбар этиб сайланди.
XS
SM
MD
LG