Линклар

"Тафаккурга қўйилган бомба"


Кечки соат 6 дан то тунги 12-1 га қадар телевизор олдига чўкка тушадиган миллионлаб ўзбекистонликлар реал воқеликдан буткул узилиб¸ хаëл дунëсига кўчадилар.

Кечки соат 6 дан то тунги 12-1 га қадар телевизор олдига чўкка тушадиган миллионлаб ўзбекистонликлар реал воқеликдан буткул узилиб¸ хаëл дунëсига кўчадилар.

Ўзбекистон телеканаллари йиллардан бери тўхтовси намойиш этиб келаëтган хорижий ва маҳаллий телесериаллар¸ ўзбек зиëлиси фикрича¸ миллат фикрлашини тўзитиб юбораëтган бомбадир.

Тошкент шаҳрида сериал ишлаб чиқаришга мўлжалланган медиа марказ қуриш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда 2006 йил “Миллий сериал” лойиҳаси ишлаб чиқилган. Айни лойиҳа доирасида ҳар йили 20 соатдан зиёд фильм ишлаб чиқарилаяпти. Бу кўрсаткич йилдан йилга ошиб бориб, 2010 йилда 60 соатлик сериални тасвирга олиш режалаштирилган.

Хоразмлик Жасмина ҳам сериал ихлосмандларидан бири.

Жасминанинг айтишича, маҳаллий телеканаллар орқали берилаётган телесериалларнинг барчасини оила аъзолари билан мунтазам томоша қилишади.

-Сериаллар жуда қизиқ. Қолдирмасдан кўрамиз. Сериал бўладиган пайтгача ҳамма ишларни тугатиб¸ ҳаммамиз телевизорнинг тагида ўтирамиз. Навбатдаги серияларини кутиб ўтирамиз.

Соат 18.30 да Ўзбекистон каналида “Ошин” сериали бўлади¸ 19.30 да Ëшлар каналида “Меҳмонжонлардан айланай”, деган сериал бўлади¸ соат 20.00 да яна Ëшлар каналида “Баҳор таровати” деган сериал бўлади¸ соат 20.10 да Ўзбекистон каналида “Туташ тақдирлар” деган сериал бўлади¸ соат 21.00 да Ëшлар каналида “Довюрак самурай” сериали¸ соат 22.00 да Ўзбекистон каналида “Жумонг” сериали бўлади. Биз барчасини оиламиз билан бир сериясини ҳам қолдирмасдан кўрамиз, дейди Жасмина.

Жасмина сериал томоша қилиш орқали ҳаёт ташвишларини унитишга ҳаракат қилади.

- Сериал кўрган пайтда одам ўзининг қайғуларини унутади. Қорнимиз оч бўлса ҳам¸ ўтириб сериал кўрамиз. Шу сериал кўриш билан алданиб, кунимиз ўтади, дейди Жасмина.

Айни пайтда “Ўзбекистон” телеканали орқали намойиш қилинаётган “Туташ тақдирлар” филми ўзбек кинематографияси тарихидаги энг йирик сериал ҳисобланади. 40 сериядан иборат ушбу фильм “Ўзбектелефилм” унитар корхонаси томонидан тасвирга олинган.

Санъатшунос Қамариддин Ортиқов кейинги пайтда ўзбек сериалларининг кўпаётганини олқишлайди. Лекин санъатшунос ўзбек сериалларининг мазмун ва савияси жуда паст эканлигини айтади.

- Ўзбек телевидениесида “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” деган эшиттириш бўларди. Ўшанинг мазмун моҳиятини ҳозир энди сериалга йўналтиришаяпти.

Сериаллар жуда ҳам дидактик¸ ақл ўргатадиган. Худди бошқа мавзу йўқдек¸ улар мавзу жиҳатидан қариндошчилик¸ қудачилик¸ қайнона- келин муносабатлари атрофига қурилади.

Ижтимоий ëки фалсафий фикрлар ҳозирги сериалларда йўқ. Ўзбек сериалларининг психологик¸ реалистик томондан анча камчиликлари бор ҳали, дейди Қамариддин Ортиқов.

Айни кунларда маҳаллий телеканаллар орқали “Меҳмонжонлардан айланай” номли ўзбек сериали ҳам намойиш қилинаяпти.

Хоразмлик Жасмина сингари минглаб сериал ишқибозлари бу каби ўзбек сериалларидан қониқишини айтишади.

Лекин тошкентлик Сурайё исмли аёл умуман сериал томоша қилмайди. Сурайё ҳатто болаларига ҳам сериал томоша қилишни таъқиқлаганлигини айтади.

- Бу сериал нафақат вақтимизни¸ балки болаларимизни онгини¸ фикрини ўғирлаб олаяпти. Онгимизга¸ руҳимизга қўйилаëтган бомба бу.

Мия фикрларнинг ошқозони. Ошқозонимиз ҳазм бўлмайдиган овқатни еб, бўкиб касал бўлгандай¸ мияларимиз ҳам¸ онгимиз ҳам бўкиб ëтипти. Калориясиз фикрларга тўлиб ëтипти. Мия уни қайта ишлаб чиқиши керак.

Сериал эса ҳеч қандай фикр бермайди. Болаларимни шу нарсадан ҳимоя қилиш учун сериал кўрмайсизлар, деганман. Руҳинг билан онгинг кўзга кўринмайди. Лекин бу уни сақлаш керак эмас, дегани эмас-ку, деб айтдим болаларимга. Болалар ўша кундан бошлаб сериал кўришдан тўхташди.

Болаларим сериал кўрган пайтларида сериал болаларимни мендан тортиб олди, деб айта оламан. Мен боламни ўзимники қилиш учун шу йўлни танладим. Ҳозир улар сериал ўрнига китоб ўқишади, дейди Сурайё.

Мухолифат фаоли Отаназар Орипов сериаллар билан боғлиқ ҳолатни салбий баҳолайди. Унинг фикрича, ҳукумат сериаллар орқали одамларнинг онгида мафкуравий бўшлиқ пайдо қилиш истагида.

- Телевидениеда мафкурасизлик¸ ғоясизлик яққол сезилиб туради. Мана шу чиқаётган сериалларни мафкурасизлик ва ғоясизлик меваси, деб ҳисоблайман.

Ҳукуматнинг асосий ташвишларидан биттаси¸ одамларни кўпроқ банд қилиш¸ ўзи билан ўзини овора қилиб қўйиш. Бу сериаллар одамларни ҳаëтий муаммолардан четлатиш¸ чалғитиш учун кўрсатиляпти.

Одамлар иқтисодий ва ижтимоий муаммолардан чарчаган пайтлари ўзларини овутиш учун сериал томоша қилишни маъқул топишаяпти. Бу махсус қилинаётган иш дейиш мумкин, дейди Отаназар Орипов.

Яқинда “Ўзбеккино” агентлигида ўтказилган ижодий конференциясида “кинематография соҳасининг ўзбек халқи ҳаётидаги, айниқса ёш авлод тарбиясидаги ўрни ва аҳамиятини, ғоявий-бадиий савиясини ошириш борасидаги ҳаракатларни кучайтириш” лозимлиги таъкидланди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG