Линклар

Назарбоев Хитойга боради


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев жорий ой Хитойга сафар қилади.

Бу ҳақда “Ассошиэйтид пресс” ахборот агентлиги Хитойнинг Қозоғистондаги элчиси Чен Гопинга таяниб хабар тарқатди.

Хитой элчисининг билдиришича, Назарбоев 17-19 апрел кунлари Хитойда иш бошлайдиган минтақавий иқтисодий саммитда иштирок этади. Қозоғистон раҳбарининг саммит чоғида Хитой президенти билан иқтисодий ҳамкорликка оид бир нечта келишувни имзолаши кутилмоқда.

Назарбоевнинг Хитой сафари Қозоғистон иқтисоди глобал молиявий бўҳрон туфайли оғир дамларни бошдан кечираётган пайтга тўғри келмоқда.
XS
SM
MD
LG