Линклар

Қимматга тушаëтган қурт

  • Садриддин Ашур

Фермерлар¸ қаҳратон қишда иссиқсиз қолган аҳоли тутзорларни қирғин қилиб бўлгани боис¸ ипак қуртини пилла ўрашгача еткизгунча лозим тут баргини қаердан топишни билолмай ҳалак.

Фермерлар¸ қаҳратон қишда иссиқсиз қолган аҳоли тутзорларни қирғин қилиб бўлгани боис¸ ипак қуртини пилла ўрашгача еткизгунча лозим тут баргини қаердан топишни билолмай ҳалак.

Ўзбекистонда ипак қурти боқиш мавсуми бошланди ва бутун маъсулият яна фермер зиммасига юклатилди. Ҳукумат босими остида фермерлар, гарчи бу иш уларга фақат зарар келтирса-да¸ қурт боқишга мажбур бўлмоқда.

Ипак қурти боқишни истамаган фермерларга эса¸ ерлари тортиб олиниши ҳақда ҳокимиятлар томонидан пўписа қилинмоқда.

Улардан бири, Фарғона шаҳар ҳудудида фермерлик қилаётган Ғанихон Маматхоновдир. Унинг уч гектар ери бор. Донли ва полиз экинлари етиштиради.

Фермернинг сўзларига кўра, унинг ипак қурти боқиш учун ҳеч қандай шароити йўқ. Лекин ҳокимият агар бир қути ипак қурти олиб боқмасанг, ерингни тортиб оламиз деб, дағдаға қилаяпти:

- Агар кимда-ким қурт боқмаса¸ ерини тортиб олиб қўйиш бўйича Бош вазирнинг топшириғи бор экан. Мен ҳозир шаҳар ҳокимлигида эдим. Бу мажбурий шартнома экан. кеча Бош вазир селектор ўтказиб¸ кимда-ким қурт боқмаса¸ ерини олиб қўй дебди¸ дейди Ғанихон Маматхонов.

Биз ажабланиб фермерга савол бердик. Ҳар йили ҳам ипак қуртини фермерлар боқишадику? Жавоб эса:

- Фермерлар боқмайди¸ фермерлар боқтиради. Фермер бир қути уруғдан 100 минг¸ 120 минг сўм даромад қилади. Аммо уни 200 минг сўмга боқтиради. Фермер 80 минг сўм зиëн кўраяпти¸ дейди Ғанихон Маматхонов.

Ўтган йили ҳукумат ҳар килограмм пиллани 2000 сўмдан сотиб олган. Агар бир қути уруғдан 50-60 килограмм пилла олинишини ҳисобга оладиган бўлсак, яқин 40 кунлик меҳнат 100-120 минг сўмга тушар экан.

Шунинг учун фермер, ўз асосий ишидан қолиб кетмаслиги учун кўнгилли одамларни ёллайди ва унга 200 минг сўм ҳақ беради. Фермер агар ўша пилла пулини ололса, тенг ярим баравар зарар кўраяпти.

Лекин Ғанихон Маматхоновга кўра, ҳали фермерлар ўтган йил топширган пилла учун ҳали ҳақ ололгани йўқ.

- Мен ҳозир иккита фермер билан гаплашдим. Ҳали ўтган йилги пилланинг пулини олганим йўқ ¸дейди. Ипак қуртини эса мажбурий боқтираяпти¸ дейди Ғанихон Маматхонов.

Қорақалпоғистонлик бошқа бир фермернинг айтишича, пиллага белгиланган нарх жуда кам, бу фойда у ёқда турсин¸ ҳатто қурт боқишга кетган меҳнатни ҳам қопламайди:

- Деҳқоннинг пилла етиштиргиси келади. Энди унинг пулини ҳеч ким бермаса¸ нима қилади боқиб? Пулини бермайдида. Пулига¸ нима дейди¸ хулиганчилик қилади-да. Ахир бир қоп ун билан пилла бўладими? Бир қутисидан 50 кило пилла бериш керак.

Пилланинг дунë бозоридаги ўртача нархи беш доллар. Демак 50 кило пиллага 250 доллар¸ 100 килога 500 доллар пул бериши керак. Бу ерда эса бу қонунбузарлик¸ ифлос иш.

Уни қорапўчоқ дейди¸ бошқа дейди¸ бало-баттар дейди¸ қўшиб-қўшиб ëзиб қўяди. План бажардик деб рапорт беради¸ дейди қорақалпоғистонлик бу фермер.

Мутахассисларнинг айтишларича, ипак қурти жуда нозик бўлади. Унга бир хил мўътадил ҳаво, тинимсиз қаров керак. Лекин маҳаллий ҳокимият фермерларни ерларига қараб ипак қуртини бўлиб чиқаяпти. Шароит эса ҳисобга олингани йўқ.

- Мисол учун¸ мен умримда қуртни кўрмаганман. Унинг қанақа қилиб боқилишини ҳам билмайман. Боқасан дейди. Менинг уни боққани имкониятим ҳам¸ шароитим ҳам йўқ. Ўзи эр-хотин билан келин-куëвга лойиқ жойим бор холос. Имкониятимиз бўлса¸ ҳеч гап эмас.

Шароити бор одам тутса бўлаверади. Меҳнат¸ иш ҳақини қўяверинг. Бир қути уруғни тутадиган одам 200 минг олмаса¸ тутмайман деяпти.

Бунга ухламасдан барг бериш бор¸ баргни кесиб келиш бор¸ майдалаш бор. Энди ҳозир менда ҳеч нарса йўқ. оласан деб мажбур қилишаяпти¸ дейди Ғанихон Маматхонов.

Қорақалпоғистонлик фермер суҳбатдошимиз ҳам ипак қурти боқиш фермер учун ортиқча ташвиш эканлигини айтади. Иккинчидан эса, деҳқон пилла етиштиргиси келади, лекин шу ишни қилмайди. Сабаб:

- Масалан¸ бу 2000 сўмдан тўғри келмайди. 3500-4000 сўм бўлса¸ ўзини қоплайди¸ дейди қорақалпоғистонлик фермер.

Ипак қурти боқишдаги иккинчи асосий масала, дейди бу фермер, ипак қурти озуқаси бўлмиш тутзорларнинг камайиб кетаётганлигидир:

- Иккинчи масала¸ тут дарахтларининг йўқ бўлиб кетганлиги. Тутзорларнинг ҳаммасида қўй-эчки боқиб¸ газ йўқ баҳонаси билан чопиб ўтин қилиб¸ йўқ бўлиб кетди.

Биз мана шу йил ҳам уч қути пилла сақлашимиз керак. Эртага¸ индинга шу пилла келади. Лекин “Тут дарахти қаерда?” десангиз¸ ҳеч ким билмайди¸ дейди қорақалпоғистонлик фермер.

Фермерларнинг айтишларича, пилла етиштириш Ўзбекистонда эски қадимий усулдалигича қолиб кетди. Мажбурий равишда фермерларга бўлиб берилади ва қандай қилиб боқсанг боқу, менга ҳосилни бер, дейилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG