Линклар

Грузия: мухолифат истеъфо талабида


Бугун Грузия пойтахти Тбилисида мухолифатнинг оммавий намойишлари бошланди.

Мухолифат президент Михаил Саакашвили истеъфога кетмагунча намойишни давом эттириш ниятида эканини айтмоқда.

Бирлашган Грузия ҳаракати расмийси Эка Беселиа намойишлар мамлакатнинг катта ва кичик шаҳарларида бирдек ўтказилишини маълум қилди. Мухолифатчилар бу намойишларга қарийиб 100 мингга яқин фуқарони жалб қилиш ниятида.

Сўнгги хабарларга кўра¸ Тбилиси марказида парламент биноси олдига мухолифатнинг 60 мингга яқин тарафдори йиғилган.

- Саакашвили мамлакатга таррақиётни олиб келишни ваъда қилган эди. Бироқ бугунга келиб биз мамлакатда ишсизлик ортгани ва иқтисоднинг танназулга юз тутганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Бундай шароитда фуқароларимиз яшай олмайдилар, деди Бирлашган Грузия ҳаракати етакчиларидан бири Ираклий Аласания Тбилисидаги намойиш чоғида.

Грузиянинг амалдаги президенти Михаил Саакашвили 2007 йилнинг ноябрида мухолифат намойишларини куч билан бостирган ва муддатидан аввал президентлик сайловларини ўтказиб¸ ғалаба қозонган эди. Унинг рақиблари сайлов натижалари қалбакилаштирилганини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG