Линклар

МРБ махфий қамоқхоналарни ёпади


Марказий разведка бошқармаси директори Леон Панетта ўз идораси бундан буён ҳориждаги махфий қамоқхоналардан фойдаланмаслиги ва уларни бутунлай ёпиш ниятида эканини айтмоқда.

Панетта бу ҳақда МРБ ходимларига йўллаган мактубида маълум қилди.

Январ ойида АҚШ Президенти Барак Обама террорчиликка алоқадорликда гумон қилинаётганларни сўроқ қилишда қийноққа яқин бўлган усулларни қўллашни таъқиқлаб, махфий қамоқхоналарни ёпишни буюрган эди.

Панетта, шунингдек, пайшанба куни Конгрессга ҳисобот бериб, бундан кейин МРБ гумон қилинаётганларни сўроқ қилишда шартнома асосида ташқаридан ёлланган мутахассисларни жалб қилмаслигини маълум қилди.

Конгресснинг нуфузли вакиллари бу амалиёт гумонланаётганларга нисбатан қўпол муносабатни келтириб чиқаришидан хавотир билдириб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG