Линклар

logo-print

Молдовада сайловчилар рўйхати текширилади


Молдова Марказий сайлов комиссияси парламент сайловлари натижаларига рози бўлмаган мухолифат партияларига сайловчилар рўйхатини текширишга рухсат берди.

Якшанба кунги парламент сайловларининг якуний натижаларига кўра, иқтидордаги коммунистлар партияси ғолиб, деб эълон қилингани мухолифатнинг зўравонликларга айланиб кетган намойишларига сабаб бўлган эди.

Пайшанба куни намойишлар кўлами пасайди. Бир кун аввал эса, Молдова Президенти Владимир Воронин пойтахт Кишенёвда рўй берган зўравонликларда Руминияни айблаган эди.

Учта асосий мухолифат партияси сайловда жаъми 30 фоиз овоз олди. Улар иқтидордаги коммунистлар партиясини натижаларни қалбакилаштирганликда айбламоқдалар.

Сайлов органлари сайловчилар рўйхатини текширишга рухсат берган бўлса-да, мухолифатнинг овозларни қайтадан санаш талабини рад қилди.

Европа Иттифоқи Молдова расмийларини Руминия билан алоқаларни тиклашга чақирди.
XS
SM
MD
LG