Линклар

Коалиция талафотларни тан олди


Афғонистондаги аксилтеррор коалицияси расмийлари Хост вилоятидаги амалиёт тинч аҳоли орасида талафотларга сабаб бўлганини тан олди.

Чоршанба кунги операцияда тўрт жанггари йўқ қилинган эди.

АҚШ ҳарбийлари бу амалиёт пайтида икки аёл ҳалок бўлиб, бири жароҳатланганини тан олди.

Бунга ўхшаш воқеалар АҚШ ва Афғонистон ўртасидаги алоқаларни таранглаштириб, президент Ҳамид Карзай афғон қишлоқларига бу каби рейдларни тўхтатишни талаб қилиб келаётган эди.

Айни пайтда, пайшанба куни Афғонистон жанубида полиция патрулини нишонга олган худкуш бомбачининг ҳужумида икки полициячи ва беш нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG