Линклар

Грузияда намойишлар давом этмоқда


Грузия мухолифатининг президент Михаил Саакашвилини истеъфога чиқариш талаби билан пайшанба куни бошлаган норозилик намойиши бугун ҳам давом этмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, юзлаб намойишчи тунни кўчада ўтказган.

Пайшанба кунги парламент биноси олдида ўтказилган намойишда 60 мингга яқин фуқаро иштирок этди. Намойишчилар президент Михаил Саакашвилини демократик тамойилларидан ортга чекинганлик ҳамда август ойида Россия билан бўлиб ўтган ҳарбий можарони уддаллай олмаганликда айбламоқдалар.

Мухолифат¸ президент Михаил Саакашвили истеъфога кетмагунча намойишларни давом эттириш ниятида эканини айтмоқда.

Айни пайтда¸ мамлакат президенти Михаил Сакаашвили Тбилисида ўтказилган матбуот анжумани чоғида мухолифат чақириқларини инкор қилиб, истеъфога чиқмаслигини маълум қилди.


XS
SM
MD
LG