Линклар

Италия:зилзила қурбонлари дафн қилинди


Италияда душанба куни рўй берган кучли зилзила қурбонларини оммавий дафн этиш маросими бўлиб ўтди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Абруццо вилоятида рўй берган зилзилада 283 киши нобуд бўлган.

Л'Аквила шаҳрида бўлиб ўтган дафн маросимида Италия Бош вазири Сильвио Берлускони ҳам иштирок этди.

Зилзила оқибатида хонадонларидан айрилган 18 мингга яқин фуқаро махсус барпо қилинган лагерга жойлаштирилди.
XS
SM
MD
LG