Линклар

Воронин сайлов натижаларини қайта кўриб чиқмоқчи


Молдова президенти Владимир Воронин якшанба куни ўтказилган сайлов натижаларини қайта кўриб чиқишни таклиф қилмоқда.

Расмий натижаларга кўра, Воронин етакчилигидаги Коммунистлар партияси ушбу сайловларда ғалаба қозонган. Бироқ коммунистлар ғалабаси мамлакатда тартибсизликлар бошланиб кетишига сабаб бўлди.

Молдова президенти сайлов натижаларини қайта кўриб чиқишга топшириқ беришни сўраб, мамлакат Конституцин судига расман мурожаат қилди.

Молдова мухолифати ҳам сайлов натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG