Линклар

Ашхобод портлаш учун Газпромни айблади


Россия Ташқи ишлар вазирлиги газ қувурида рўй берган портлашдан сўнг Туркманистон билан юзага чиққан газ тортишуви тез орада ҳал қилинишига умид билдирди.

Кеча Туркманистонни Россия билан боғловчи газ қувурида портлаш рўй бериши натижасида туркман газини Россияга етказиб бериш номаълум муддатга тўхтатиб қўйилди.

Туркманистон расмийлари портлаш туркман-ўзбек чегарасига яқин ҳудудда рўй бергани ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун камида икки-уч кун кераклигини билдирдилар.

Шунингдек, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги бу портлашда Газпромнинг мамлакатдаги филиали Газпромэкспортни айблади.

Айни пайтда Газпромэкспорт мутассадилари Туркманистон расмийларининг иддаоларини ўринсиз, дея баҳоладилар.
XS
SM
MD
LG