Линклар

Ироқда беш АҚШ аскари нобуд бўлди


АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги Мосул шаҳрида худкуш шахс томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида америкалик беш аскар нобуд бўлганини эълон қилди.

Портлашда Ироқ полициясининг икки ходими ҳам нобуд бўлган.

Бундан бир оз аввал Ироқ расмийлари хавфсизлик кучларига тегишли база олдида содир этилган худкушлик ҳужумида ўнлаб фуқаро тан жароҳати олганини билдирган эди.

Сўнгги йиллар мобайнида Ироқ бўйлаб содир этилаётган зўравонликлар кўлами анча камайгани қайд этилишига қарамай, айнан Мосул шаҳрида ҳануз зўравонликлар ва худкуш ҳужумлари содир этилмоқда.
XS
SM
MD
LG