Линклар

Тўйтепа неча тош?

  • Абдулла Искандар

Oлмалиқ комбинати ишчиларининг кундалик оғир меҳнати устига¸ энди 60 км.лик йўлга икки марта қатнаш ҳам қўшилган.

Oлмалиқ комбинати ишчиларининг кундалик оғир меҳнати устига¸ энди 60 км.лик йўлга икки марта қатнаш ҳам қўшилган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари алянсининг билдиришича¸ Олмалиқ тоғ-кон комбинатининг ўз хизматчиларини 60 км.лик масофага қатнаб ишлашга мажбурлаëтгани¸ норозиликка сабаб бўлмоқда.

Олмалиқ тоғ-кон комбинатига қарашли Ангрендаги руда бошқармаси ўз ишчилариниинг бир қисмини Ангрендан Олмалиққа ўтказилиши ҳақида огоҳлантирди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари алянси фаоли Саломат Бойматовага кўра¸ Ангрендаги ишчилар Олмалиққа бориб ишлаш истиқболидан норози.

- Ангрен шахтасида ишлаб юрганларни ишлаб юрган ишчиларнинг ўзига билдирмасдан¸ Олмалиқ қазиб чиқиш шахтасига ўтказган бўлган. Ангрен билан Олмалиқнинг ораси 60 километрлар келади. Шунинг учун ҳар куни қатнаб боришга уларнинг имкониятлари йўқ.

Раҳбарият дастлабки пайтларда автобус билан таъминлаган бўлган. Кейин автобус ҳам бермай қўйган. Шунинг учун бу ишчилар Олмалиққа бориб ишлашга норозилик билдираяпти.

Раҳбарият ишчиларга “12 майгача Олмалиққа бориб ишга жойлашишинглар керак. Ким жойлашмаса¸ ишдан кетади” деб айтипти¸ дейди Саломат Бойматова.

Ўз исми айтилишини истамаган суҳбатдошга кўра¸ Ангрендан Олмалиққа қатнаб ишлаш қўшимча қийинчиликлар ва харажатлар деганидир.

- Ўзингиз ўйлаб кўринг¸ бир жойдан иккинчи жойга бир нарса кўчирилганда¸ улар ишсиз қолгандан кейин норози бўладида¸ дейди ўз исми айтилишини истамаган суҳбатдош.

Суҳбатдошимизга кўра Ангрендаги конларнинг кўпи ишламаяпти¸ ишлаëтган кўмир конида эса хавфсизлик қоидаларига амал қилинмагани¸ тўсинларнинг эскиргани боис бахтсиз ҳодисалар учраб туради.

- Ҳозир фақат Олмалиқдаги конлар ишлаяпти. Менимча¸ Ангрен ва Янгиободдаги кўпчилик конлар рентабеллиги йўл бўлганлиги учун ëпилган. Ангренда фақат кўмир кони ишлаяпти¸ дейди ўз исми айтилишини истамаган суҳбатдош.

Биз воқеага аниқлик киритиш учун Ангрен руда бошқармаси кадрлар бўлимига ҳам телефон қилдик.

Озодлик: Ало¸ ассалому алайкум.

- Ваалайкум ассалом.

Озодлик: Яхшимисиз?

- Яхши раҳмат.

Озодлик: Ангрен руда управлениеси Ангрендан Олмалиққа ўтказаëтган экан.

- Нимани? Ангрен управлениеними?

Озодлик: Ҳа.

- Шунга мен нима….

Озодлик: Бу қандай бўлади? Буларнинг ойлик бошқа масалалари қандай бўлади?

- Мен билмайман буни. Буни юридик бўлим ҳал қилади. Корхоналарни ўшалар олиб боради. Учëтный отдел бор¸ бошқаси бор¸ ўшалардан сўрасангиз бўлади.

Озодлик: Нима иш тўхтаганми у ерда?

- Мен билмайман ака. Мен энди сиздан эшитаяпман. Сиз айтмасангиз¸ мен билмасдим.

Кадрлар бўлимидаги мулозим бу ҳақда бизга етарли маълумот бера олмади.

Инсон ҳуқуқлари алянси тарқатган маълумотда Ангрендаги ишчиларнинг Олмалиққа ўтказилиши оқибатида иш ташлаш тадбирлари бўлиши мумкинлиги айтилади.

Айни пайтда биз суҳбатлашган ангренлик кончилар низонинг муросали якунидан умидли.
XS
SM
MD
LG