Линклар

logo-print

АҚШ хориждаги қамоқларини ëпмоқда


АҚШ Марказий разведка бошқармасининг халқаро ҳуқуқ нормаларига мос бўлмаган амалиëтларига¸ Обама ҳокимиятга келгач¸ чек қўйила бошланди.

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг халқаро ҳуқуқ нормаларига мос бўлмаган амалиëтларига¸ Обама ҳокимиятга келгач¸ чек қўйила бошланди.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари ўз идораси террорчиликда гумон қилинганларни ҳибсда сақлаш учун хориждаги махфий қамоқхоналардан фойдаланишга чек қўйилганини билдирди.

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг хориждаги махфий қамоқхоналардан фойдаланишни тўхтатгани ҳақдаги бу хабар¸ бошқарма раҳбарининг ўз хизматчиларига йўллаган мактубида акс этди.

9 апрел куни йўлланган ушбу хатда¸ АҚШ разведкасининг бундай махфий қамоқхоналарининг айнан қайси давлатда жойлашгани тилга олинмаган.

Бошқарма раҳбари Леон Панетта¸ террорчиликда айбланган хорижликлар сақлаб келинган бундай қамоқхоналарни ëпиш учун махсус ходимлар йўллангани¸ шунингдек бу муассасада ишлаб келган АҚШ хавфсизлик ходимларининг мамлакатга қайтарилишини ҳам ушбу мактубда маълум қилди.

Панеттага кўра¸ мазкур қарор президент Обаманинг АҚШ Марказий разведка бошқармаси мамлакат Адлия вазирлиги томонидан 2002-2009 йиллар ичи қабул қилнган тергов усулларидан воз кечиши ҳақдаги фармонга мосдир.

Президент сифатида иш бошлаган илк кунида террорчиликда гумон қилинган хориж фуқаролари йиллардан бери сақланиб келинган Гуантанамо қамоқхонасини ëпиш ҳақда фармон берган Барак Обама¸ иккинчи иш кунида АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан маҳбусларга нисбатан барча турдаги қийноқ қўлланилишини таъқиқлади.

Гуантанамода тутқунлар бошини сувга тиқиш каби¸ аввалги маъмурият ибораси билан¸ юмшоқ шаклдаги қийноқ усуллари қўллангани жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган бўлса¸ АҚШ нинг хориждаги қамоқхоналари мавзуи мутлақ сир остида сақлаб келинди.

АҚШ Конгресси томонидан Марказий разведка бошқармаси лавозимига номзод сифатида саволга тутилган Леон Панетта¸ бундай сирли қамоқхоналар ва уларда қийноқ усуллари қўлланишига қарши эканини билдирган эди.

- Қўлга олинган маҳбусни сўроқ қилиш учун бошқа мамлакатга юбориш оқибатида кўпинча бундай сўроқ қилишлар инсон ҳуқуқларига ҳурмат борасидаги қадриятларимизга мос келмайдиган тарзда ўтказиб келинди¸ дея Буш маъмурияти давридаги тажрибани танқид қилган эди Леон Панетта.

Халқаро майдонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳлар¸ шунингдек мустақил матбуот АҚШ нинг террорчиликда гумон қилинган хориж фуқароларини айнан қайси давлат ҳудудларини сўроқ қилишига оид сирни фош қилишга уриндилар.

2007 йили Европа Кенгаши АҚШ Марказий разведка бошқармасининг Полша ва Руминияда 2003-2005 йиллар давомида махфий қамоқхонага эга бўлганини эълон қилди.

Матбуот фош қилган маълумотлар эса¸ Марказий разведка бошқармасининг Афғонистон¸ Таиланд ва Иорданияда ҳам шундай махфий қамоқхоналари борлигидан огоҳ қилган эди.

АҚШ матбуоти¸ бортида махфий сўроқхона жойлашган АҚШ учқичининг муайян вақт давомида Ўзбекистон ҳудудида ҳам тургани ҳақда хабар тарқатган эди.
XS
SM
MD
LG