Линклар

logo-print

Таиландда АСЕАН саммити бекор қилинди


Таиландда ҳукуматга норозилик билдириб намойишга чиққанлар Патайя шаҳрида Жануби-Шарқий Осиë давлатлари уюшмаси саммити ўтказилиши режалаштирилган бинога бостириб кирди.

Таиланд ҳукумати бугунга режалаштирилган тадбирларни бекор қилиб, мантақавий саммит иштирокчиларини зудлик билан вертолётлар ёрдамида хавфсиз жойга эвакуация қилди.

Мамлакат бош вазири Абхсит Ветчачива эса Патайя ва унга яқин ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Маълум бўлишича, Япония, Жанубий Корея ва Хитой Ташқи ишлар вазирларининг Патайядаги учрашуви ҳам норозилар туфайли қолдирилган.

Таиланд собиқ Бош вазири Таксин Синаватранинг минглаб тарафдорлари 8 апрелдан бери амалдаги бош вазир истеъфосини талаб қилиб, намойишлар ўткизмоқда.
XS
SM
MD
LG