Линклар

ЕИ Молдовадаги вазият барқарорлашганини олқишлади


Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича комиссари Бенита Ферреро Валднер Молдовада осойишталик ҳукм сура бошлаганини олқишлади.

Бу борада эълон қилинган баёнотда ЕИ расмийси Молдова ҳукумати ва мухолифатни босиқ бўлишга ва эркинлик тамойилларини хурмат қилишга чақирди.

Жорий ҳафта бошида Кишинёвда ўтказилган норозилик намойишлари зўравонликларга айланиб кетган эди. Намойишларга эса якшанба кунги парламент сайловларининг якуний натижаларига кўра, иқтидордаги коммунистлар партияси ғолиб, деб эълон қилингани сабаб бўлди.

Айни пайтда инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, Кишинёвдаги норозиликлар давомида кўп ёшлар ҳибсга олинган ва полиция ходимлари томонидан калтакланган.

Жума куни эса Молдова президенти Владимир Воронин якшанба куни ўтказилган сайлов натижаларини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.
XS
SM
MD
LG