Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:59

Грузин мухолифати музокараларга тайёр


Мухолифат тарафдорлари ҳукумат фаолиятини чеклаш мақсадида 13 апрел куни Тблисидаги асосий йўлларни тўсиб қўймоқчилар.
Мухолифат тарафдорлари ҳукумат фаолиятини чеклаш мақсадида 13 апрел куни Тблисидаги асосий йўлларни тўсиб қўймоқчилар.

Грузияда 9 апрелдан бери давом этаётган норозилик намойиши иштирокчилари президент Михаил Саакашивили истеъфога чиқмагунича намойишларни тўхтатмасликларини билдирмоқдалар.

Озод Европа Озодлик радиоси мухбирларининг Тбилиси шаҳридан хабар беришларича 11 апрель кунги намойишларда тахминан уч минг одам қатнашган. Намойиш ташкилотчиларига кўра, мухолифат тарафдорлари шаҳарнинг икки жойда президент идорасига элтувчи икки йўлни тўсиб қўйган.

9 апрель кунги намойишда 60 минг, 10 апрель кунги намойишда 20 минг одам иштирок этган эди.

2003 йилда амалга оширилган “Атиргул инқилоби”дан кейин ҳокимият тепасига келган Грузия президенти Михаил Саакашвили мухолифатнинг истеъфога чиқиш ҳақидаги талабини рад қилиб, мухолифатни музокара ўтказишга чақирди.

Грузиядаги “Йўл” партияси раҳбари, собиқ Ташқи ишлар вазири Саломе Зурабишвили журналистларга мухолифат президент билан музокара ўтказишга тайёр эканини айтди.

- Президент Саакашвили истеъфога чиқишни хоҳламаслигига ишончим комил. Аммо халқ шуни хоҳлаяпти. Биз бу талаб борасида ҳар қандай кўринишда сўзлашув ўтказишга тайёрмиз.

Чунки бу халқнинг талаби. Бу ҳеч бир сиёсий партиянинг талаби эмас. Бу фақат халқнинг ягона талаби, - деди Зурабишвили.

Намойиш ташкилотчилари Саакашвили истеъфога чиқмагунча норозиликлар давом этишини айтган. Аммо Православ насронийлар байрами бошланадиган 12 апрел куни Грузияда намойишлар ўтказиш режаланмаган.

Мухолифат раҳбарлари ҳукумат фаолиятини чеклаш мақсадида намойишчиларни 13 апрель куни бир нечта йўлни тўсиб қўйишга чақирган. Мухолифат президент Саакашвилини Россия билан 2008 йилда бўлган урушда нотўғри бошқарувга йўл қўйганлик ва автократ раҳбар бўлиб бораётганликда айблаган.

Тбилиси шаҳридаги намойишда қатнашган Гиви исмли мухолифат тарафдори турмуш даражаси пасайиб бораётганидан халқ норози эканини айтди.

- Одамларга меҳнат қила олиш имкониятини яратиш ва уларнинг турмуш даражасини кўтариш мақсадида биз бу ерга йиғилдик, - деди намойиш қатнашчиларидан бири.

Айни пайтда ҳукумат расмийлари грузин ахборот воситаларига Грузиянинг исёнкор ўлкаси ҳисобланган Жанубий Осетиядаги Россия қўшинлари юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилганини айтди.

Тбилиси расмийларига кўра, Грузияда тартибсизликлар бошланганидан бери Россия Жанубий Осетияга қўшимча куч жойлаштира бошлаган.
XS
SM
MD
LG