Линклар

Бангкокда фавқулодда ҳолат эълон қилинди


Таиланд ҳукумати Бангкок шаҳри ва шаҳарга яқин ҳудудларда ҳукуматга қарши норозиликлар кучайиб бораётгани боис фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Норозилар якшанба куни Патая шаҳрида Осиё саммити ўтказилиши кўзланган бинога бостириб киргани ва оқибатда саммит қолдирилганидан сўнг, Таиланд ҳукумати шундай ҳаракатга мажбур бўлди.

Якшанба кунида эса норозилар мамлакат Ички ишлар вазирилиги биносига юриш қилдилар ва бош вазир Абхсит Ветчачива билан учрашувни талаб қилдилар.

Аммо бош вазир енгил автомобилда бинодан қочиб чиқиб кетди. Воқеа чоғида бино яқинида отишма овози эшитилгани хабар қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG