Линклар

Расмий Теҳрон ўз ядровий қудратини тан олишга чақирди


"Дунёнинг қудратли давлатлари Эронни ядровий салоҳиятга эга давлат сифатида қабул қилиши шарт", деб таъкидлади Эрон парламенти раиси Али Ларижоний якшанба кунги баёнотида.

БМТ Ҳавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси — Британия, Хитой, Франция, Россия, АҚШ ва Германия билан ҳамкорликда Эронга ядровий дастур бўйича тўғридан-тўғри музокара ўтказишни таклиф қилганидан сўнг Ларижоний шундай баёнот берди.

Парламентда чиқиш қилган Али Ларижоний ядровий қурол тарқатмаслик тўғрисидаги келишувга мувофиқ, “5+1” гуруҳининг тинч мақсадларга йўналтирилган Эрон ядровий дастурини рад қилишга етарли асоси йўқ, деди.

Халқаро жамоатчилик ядровий қурол тайёрламоқда, деган хавотирда Эрондан уранни тўйинтириш тадқиқотларини тўхтатишни талаб қилишда давом этмоқда. Расмий Теҳрон эса бундай даъвони мутлақ инкор қилган.

XS
SM
MD
LG