Линклар

logo-print

Конституцион суд Молдова президенти сўровини кўриб чиқади


Молдова Конституцион суди мамлакат президентининг яқинда ўтган парламент сайловида йиғилган овозларни қайта санаш бўйича киритган сўровини кўриб чиқади.

5 апрел куни ўтган сайловда президент Владимир Воронин етакчилигидаги Коммунистлар партияси ғалаба қозонгани эълон қилинган эди.

Бундай натижадан норози аҳоли намойишга чиқиб, парламент биноси ва президент офисига бостириб кирган эди.

Президент Воронин бу ҳаракатларни "ҳукуматга қарши фитна", деб баҳолаб, унда ғарбга мойил ва либерал мухолифатни айблади. У, шунингдек, Руминия ҳукуматини бу тартибсизликни куйчайтирганликда айблаган эди.

Сўнгги хабарларга кўра, Молдова мухолифати овоз бериш варақаларини текширишни ҳам талаб қилмоқда. Аммо президент Воронин бу талабни қондиришдан бош тортди.

XS
SM
MD
LG