Линклар

Насронийлар Пасха байрамини нишонламоқда


Бугун дунёнинг аксар насроний давлатларида Пасха байрами нишонланмоқда.

Бу байрам насронийлар дунёсида Исо Масиҳ тортган уқубатлар, унинг вафотини хотирлаш ҳамда унинг қайта дунёга келишини улуғлаш куни сифатида нишонланади.

Байрам муносабати билан Рим папаси Бенедикт Рим шаҳрида оммавий ибодатларни ўтказди ва эътиқод қилувчиларга йилда икки бор йўлланадиган маърузасини ўқиди.

Ўз маърузасида у Исроил-Фаластин тинчлик музокаралари йўлидаги имкониятларни қайта кўриб чиқишга чақирди. Кейинги ойда Бенедикт Рима папаси этиб тайинланганидан буён илк бор Қуддус шаҳрига сафар қилади.

Ўз маърузасида Рим папаси ўз келажагидан хавотирда яшаётган барча инсонларни умидини йўқотмасликка чақирди. У дунёда кучайиб бораётган озиқ-овқат тақчиллиги, молиявий инқироз, қашшоқлик каби муаммолардан тушкунликка тушиш эмас, балки эртанги кунга бўлган умидни мустаҳкамлашга чақирди.

XS
SM
MD
LG