Линклар

Хитой бош вазири иқтисод ривожланаётганини айтди


Хитой бош вазири Вен Жибао Хитой иқтисодиётида ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини таъкидлар экан, глобал молиявий инқирознинг салбий оқибатлардан сақланиш учун курашиш суръатини янада оширишга чақирди.

Мамлакат расмий ахборот воситалари Хитой бош вазирининг шу мазмундаги чиқишини эълон қилиб, унинг “Хитой иқтисодиёти 2009 йил биринчи чорагида кутилгандан кўра яхши кўрсаткичларга эришди”, деган сўзларини иқтибос қилиб келтирмоқда.

Вен Жибао мамлакат иқтисодиётидаги ижобий ўзгаришлар 586 миллирад долларлик қутқарув режаси кўмагида эришилган ютуқ эканини таъкидлади.

Иқтисодчилар тахминича, Хитой иқтисоди 2009 йилда камида 5 фоизга ўсади. Бу ҳол эса дунёнинг қудратли давлатларидан бирортасида кузатилмайди. Аксинча, дунёнинг қудратли қисмида иқтисодий ўсиш кўрсаткичи 2009 йилда 9 фоизга қадар тушиши мумкинлиги кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG