Линклар

БМТ Шимолий Кореяни огоҳлантирмоқда


БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ҳамда Япония Шимолий Корея ракета учирганига оид баёнот лойиҳаси борасида бир битимга келди.

Бу ҳақда АҚШнинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги расмий вакили Сюзан Райс маълум қилди:

-Биз БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларига ўз баёнотимиз лойиҳасини тақдим қилиш имконига эришганимиздан хурсандмиз. Бу баёнот Корея Халқ демократик республикаси раҳбарларига улар томонидан халқаро қонунларнинг бузилиши жазосиз қолмаслиги ва бундай ҳаракатнинг оқибатлари бўлишини аниқ англатади,- деди АҚШнинг БМТдаги расмий вакили Сюзан Райс.

XS
SM
MD
LG