Линклар

logo-print

Тбилисида намойишлар давом этмоқда


Грузия мухолифати Тбилиси шаҳрида президентга қарши намойишларни якшанба куни ҳам давом эттиришга қарор қилди.

Аввалига намойишлар якшанба куни нишонланадиган православлар байрами — Самбитдол якшанбаси муносабати билан душанба куни давом эттирилиши айтилган эди.

Грузия муҳолифати етакчилари куни кеча рўй берган тўқнашувлар боис бу қарорини ўзгартирди. Мухолиф томони берган маълумотга кўра, шанба куни ҳуқуқ-тартибот идорасининг фуқаролик кийими кийган 50 га яқин ходими Тблиси шаҳри марказига йиғилган намойишчиларга ҳужум қилган.


Грузия Ички ишлар вазирлиги бу тўқнашувга қандайдир алоқаси борлигини мутлақо инкор қилмоқда ва намойишчиларнинг ўзлари кўчаларни тозалаётган ички ишлар ходимларига ҳужум қилганини айтмоқда.

Бир неча кундан буён Грузия мухолифати президент Михаил Саакашвилининг истеъфосини талаб қилиб, Тбилисида норозилик наймойишларини ўтказмоқда.

XS
SM
MD
LG