Линклар

logo-print

Бангкок марказини ҳарбийлар назорат қилмоқда


Таиланд ҳукумати Бангкокда фавқулодда ҳолат эълон қилганидан бироз ўтиб, шаҳарда аскарлар ва танклар пайдо бўлди.

Мамлакат ҳукумати шаҳар ва шаҳарга яқин ҳудудларда ҳукуматга қарши норозиликлар кучайиб бораётгани боис фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.

Бош вазир ўринбосари Сутеп Таугсубан мамлакат ҳарбийларига мурожаат қилиб:

-Ҳукумат вакиллари, полициячилар ва аскарлар, илтимос, ўз ваколатингиздан қатъий тарзда қонун доирасида фойдаланинг! Акс ҳолда, мамлакатга янада кўпроқ зиён етиши мумкин. Биз имкон қадар тезроқ тинчлик ва тартибни тиклашимиз шарт,- деди.

Ҳозир Таиланд кўчаларига йиғилган намойишчилар сони 100 минг кишига яқинлашгани хабар қилинмоқда. Намойишчилар собиқ бош вазир Таксин Шинаватранинг қайта тикланиши, ҳозирги бош вазир Абхсит Ветчачиванинг истеъфо беришини талаб қилмоқда.

Абхсит бундан 4 ой муқаддам ўтган парламент сайловларидан сўнг иқтидорга келган эди.

XS
SM
MD
LG