Линклар

logo-print

Молдова суди президент сўровини қондирди


Молдова Конституциявий суди президент Владимир Воронин сўровини қондириб, парламент сайловида йиғилган овозларни қайта санашга кўрсатма берди.

5 апрел кунги парламент сайловида амалдаги президент Владимир Воронин етакчилигидаги коммунистлар партияси ғалаба қозонгани тўғрисидаги натижалар эълон қилинганидан сўнг Кишинёвда норозилик намойишлари бошланган эди.

Конституцион суд раиси Димитрий Пубереле марказий сайлов комиссиясига овозларни қайта санаш учун 9 кун муҳлат берилганини маълум қилди.

Шунингдек, суд раиси овозларни қайта санаш чоғида овоз бериш варақасининг сифати ҳам кўздан кечирилишини айтди. Мухолифатчилар баъзи варақалар марҳум сайловчиларнинг номига битилганини айтиб, эътироз қилган эди.

Якшанба куни яна минглаб намойишчилар Кишинёв шаҳрига йиғилган норозилик намойишига қўшилди. Воқеа жойидаги мухбирлар намойишчилар босиқ кайфиятда экани, намойиш тинч руҳда ўтаётганини хабар қилмоқда.

XS
SM
MD
LG