Линклар

logo-print

АҚШ капитани қароқчилар қўлидан озод қилинди


Сомали қароқчилари тарафидан гаровга олинган америкалик капитан Ричард Филипс озод қилинди.

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари марказий қўмондонлиги бошлиғи, вице-адмирал Уилиам Гортнининг айтишича, якшанба кунги қутқариш амалиёти пайти америкалик капитанни гаровда ушлаб турган тўрт қароқчидан уч нафари отиб ўлдирилган, тўртинчиси қўлга олинган.

АҚШга тегишли юк кемаси капитани Ричард Филипсни гаровда ушлаб турган денгиз қароқчилари уни озод этиш учун АҚШ ҳукуматидан 2 миллион доллар товон пули талаб қилган эди.

Қароқчилар чоршанба куни АҚШга тегишли юк кемасига ҳужум қилди. Кема экипажи қароқчилар ҳужумини бартараф этган бўлса-да, қароқчилар кема капитанини гаровга олган эди.

АҚШ президенти Барак Обама қароқчилар қўлидан озод этилган америкалик капитан Ричард Филипснинг қаҳрамонлиги барча америкаликлар учун ўрнак бўлиши кераклигини таъкидлади. Оқ уй раҳбари Обама ўз маъмурияти Сомали қирғоқларида денгиз қароқчилигига қарши курашга жиддий бел боғлаганини ҳам таъкидлади.
XS
SM
MD
LG