Линклар

Нури ал Маликий режа тузади


Америка қўшинларини Ироқнинг йирик шаҳарларидан июн ойи охиригача босқичма-босқич чиқариш режаси мамлакат бош вазири Нури ал Маликий тарафидан Америка ҳарбийлари билан келишилган ҳолда тузилади.

Бу ҳақда Ироқдаги Америка қўшинлари қўмондони Рэймонд Одиерно маълум қилди. Америка-Ироқ келишувига мувофиқ Американинг барча қўшинлари Ироқдан 2011 йил охиригача олиб чиқилиши лозим.

Якшанба куни Бағдод шимолидаги Салоҳуддин ҳудудида америкалик аскар мина портлашидан ҳалок бўлди. Америка ҳарбийлари автокарвони йўл четига ўрнатилган минага дуч келган. Жума куни юк машинасига ҳудкуш тарафидан ўрнатилган мина портлагани оқибатида беш нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG