Линклар

Маҳмуд Аббос Исроил Бош вазирига сим қоқди


Бенямин Нетаняҳу Исроил бош вазири этиб тайинлангандан буён илк бор Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан телефон орқали суҳбатлашди.

Хабарларда айтилишича, телефон орқали суҳбат президент Маҳмуд Аббос ташаббуси билан ўтказилган.

Исроил расмийларига кўра, бош вазир Бенямин Нетаняҳу суҳбат чоғида Исроил ва Фаластин ўртасидаги тинчликни мустаҳкамлаш йўлида Фаластин томони билан яқиндан ҳамкорлик қилишга умид билдирган.

Бироқ мазкур суҳбат чоғида Фаластин давлати тузиш масаласи муҳокама қилинганми ёки йўқми ошкор қилинмади.

Бенямин Нетаняҳу Исроил билан ёнма-ён Фаластин давлати ташкил этилишига қаршилик қилиб келмоқда.

Исроил ва Фаластин етакчиларининг телефон мулоқоти АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелнинг минтақага режалаштирган сафари арафасида бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG