Линклар

Таиландда вазият кескинлашди


Таиланд пойтахти Бангкокда норозилик намойиши иштирокчилари ва хавфсизлик кучлари ўртасида рўй берган тўқнашувларда 70га яқин фуқаро тан жароҳати олди.

Ҳукумат кучлари намойишчиларни тарқатиш мақсадида ҳавога ўқ узиб, кўздан ёш оқизувчи газ қўллади. Бунга жавобан намойишчилар аскарларга қарата тош ва қўлбола бомбаларни улоқтирди.

Таиланд ҳукумати бир неча кундан буён давом этаётган намойиш иштирокчиларини тарқатиш учун бугун эрта тонгда армияни ишга солди.

Таиланд ҳукуматига қарши норозилик намойишлари 8 апрел куни бошланган эди. Норозиларнинг шанба куни Патайя шаҳрида Осиё саммити ўтказилиши кўзланган бинога бостириб кириши натижасида, мазкур саммит бекор қилинди. Бундан ташқари намойишчилар мамлакат бўйлаб асосий йўлларни тўсишга киришгандан сўнг бош вазир пойтахтда фавқулодда ҳолат жорий қилди.
XS
SM
MD
LG