Линклар

Лукойл Ироқ лойиҳасини қайта бошлаши мумкин


Россиянинг Лукойл ширкати делегацияси Ироққа сафар қилишни режалаштирмоқда.


Бу ерда россиялик мутахассислар Лукойл ширкатини Ироққа қайтариш масаласини мухокама қиладилар.


Лукойл 1997 йилдан 2002 йилга қадар Ироқдаги Ғарбий Қурна нефт конини ўзлаштириш ишларини олиб борган. Бироқ Ироқ ҳукумати билан юзага чиққан келишмовчилик туфайли Россия ширкати мамлакатдан чиқариб юборилган эди.


Ўтган ҳафта Москвага сафар қилган Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий Россия нашрларига берган суҳбатида Россия ширкатини Ироққа қайтариш борасида ўз ҳукуматида бир қатор таклифлар мавжудлигини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG