Линклар

logo-print

Грузия: намойишчилар ўз аҳдидан қайтмоқчи эмас


Грузия мухолифати ҳукуматга қарши Тбилисидаги норозилик намойишларини бугун ҳам давом эттириш ниятида.

Президент Михаил Саакашвили истеъфоси талаби билан норозилик намойишлари тўққизинчи апрелдан буён давом этиб келмоқда.

Намойишчилар мамлакат президентини авторитаризмда ва ўтган йил август ойида Россия билан бўлиб ўтган ҳарбий можарони муваффақиятли ҳал эта олмаганликда айбламоқдалар.

Мухолифатни ўзаро мулоқотга чорлаган Михаил Саакашвили ўз навбатида президентлик муддати тугайдиган 2013 йилга қадар истеъфога кетмаслигини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG