Линклар

Хитой инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшиламоқчи


Хитой ҳукумати халқаро майдонда жиддий эътирозга сабаб бўлаётган мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш борасида ўзининг биринчи ҳаракат режасини ошкор қилди.

Икки йиллик режага мувофиқ ҳукумат фуқароларни ноқонуний тарзда ҳибс қилиш, уларни қийноққа солишнинг олдини олиш ва мамлакатдаги миллий озчилик вакиллари, аёллар, ишсизлар ҳамда ногиронларни ҳимоя қилиш, турмуш фаровонлигини оширишга бел боғламоқда.
XS
SM
MD
LG