Линклар

Эрон ядровий дастур борасида мулоқотга тайёр


Эрон ядровий дастури музокарачиси Сайид Жалилий Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Хавер Соланага расмий Теҳрон ядровий дастур борасида конструктив ҳамкорликка асосланган мулоқотни олқишлашини билдирди.

Эрон оммавий ахборот воситаларига кўра, Сайид Жалилий бу ҳақда Солана билан ўтказилган телефон мулофоти чоғида маълум қилган.

Ўтган ҳафта АҚШ расмий Теҳрон ядровий дастур борасидаги Буюк Британия, Франция, Германия, Хитой ва Россия иштирокидаги музокараларга қўшилажагини билдирган.

Мазкур музокаралар Эронни ўз ядровий дастуридан воз кечишга кўндиришга қаратилган.

Расмий Теҳрон ўз дастури тинчлик мақсадларига йўналтирилганини таъкидламоқда.

Ўтган ҳафта Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Теҳроннинг ядровий дастурига оид музокараларга тайёрлиги, фақат сўзлашувлар “адолат ва ҳурматга” асосланиши лозимлигини баён қилди.
XS
SM
MD
LG