Линклар

logo-print

БМТ Шимолий Корея синовини қоралади


БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Кореяни узоқ масофага учадиган ракетасини синовдан ўтказгани учун қоралади.

Пхеньян 5 апрел куни узоқ масофага мўлжалланган ракетасини учириш билан бундай синовлар учун жорий этилган халқаро таъқиқни бузган.

Хавфсизлик Кенгашига аъзо 15 давлат маъқуллаган баёнотда Шимолий Кореядан бунақа ракета синовларини бундан буён ўтказмаслик талаб этилади.

- Хавфсизлик Кенгаши 5 апрел кунги ракета синовларини бир овоздан қораловчи резолюцияни қабул қилганидан Қўшма Штатлар жуда мамнун.

Бу синовлар Хавфсизлик Кенгашининг 1718-рақамли резолюциясига зид тарзда амалга оширилгани ва келажакда амалга оширилажак синовлар ҳам мавжуд резолюцияларга зид бўлиши таъкидланди, деди АҚШнинг БМТдаги элчиси Сюзан Райс.

Ўз навбатида, Шимолий Корея узоқ масофага мўлжалланган ракетани учиришдан мақсад ўз сунъий йўлдошини фазога чиқариш бўлганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG