Линклар

logo-print

Таиланддаги намойишда икки киши ҳалок бўлди


Таиландда намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувлардан бир кун ўтиб, ҳукумат қўшинлари пойтахт Бангкокдаги вазиятни қўлга олган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Абхисит Ветчачива Би-Би-Сига билдирган.

Хабарларга кўра, душанба кунги тўқнашув пайти икки намойишчи ҳалок бўлган.

Намойишчилар кўчада турган автобусларга ўт қўйиши ортидан ҳукумат аскарлари намойишчилар томон юра бошлашган ва уларга қарата ўт очишган.

Ҳозирга қадар 70 дан зиёд одам жароҳатлангани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG