Линклар

logo-print

Сватда шариат қонунлари жорий этилади


Покистон президенти Осиф Али Зардорий мамлакат шимолий-ғарбидаги Сват водийсида шариат қонунларини жорий этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Бундай қадам Толибон билан сулҳ битимига эришиш йўлида қилингани айтилмоқда.

Мамлакат шимолий-ғарбидаги минтақа расмийлари Сват водийсида шариат қонунлари жорий этилишига феврал ойида розилик берган.

Толибон томони эса минтақада шариат қонунлари жорий қилинган тақдирда исёнчиларнинг қурол ташлашга тайёрликлари тўғрисида маълум қилган эди.

Толибон Сват водийсида шариатнинг ўзлари истаган қаттиққўл шаклини жорий этиш учун қарийб икки йилдан буён жанг олиб боради.
Танқидчилар минтақада шариат қонунларининг жорий этилиши экстремизмни янада кучайтириши мумкин, деган хавотирда.
XS
SM
MD
LG