Линклар

Конгрессмен минган учқич ўққа тутилди


Сомали пойтахти Могадишо аэропортида америкалик конгрессмен минган учқич осмонга кўтарилаётган пайтда ўққа тутилган. Аммо отилган олти снаряднинг аэропорт ҳудудига бориб тушгани аниқ эмас.

Конгрессмен-демократ Доналд Пэйн эсон-омон Сомалини тарк этган. У Могадишовода Сомали раҳбарияти билан АҚШнинг бу мамлакатга инсонпарварлик ёрдамлари бўйича сўзлашувлар ўтказиш учун келганди.

1990 йиллар бошидан бери Сомалида беқарор вазият ҳукмрон. Пойтахт Могадишовонинг бир қисми ва мамлакат жанубий қисмларини исломий жангарилар назорат қилади.

Могадишо аэропортидаги ҳодиса АҚШ ҳарбий денгизчиси сомалилик қароқчилар қўлидан озод этилганидан бир кун ўтиб содир бўлди.
Қутқариш амалиёти пайти америкалик капитанни гаровда ушлаб турган тўрт қароқчидан уч нафари отиб ўлдирилган, тўртинчиси қўлга олинган эди.
XS
SM
MD
LG