Линклар

Ўзбекистон пойтахтида уй арзонлаяпти


Тошкентда уй-жой баҳоси ойига 7-8 фоизга пасаймоқда. Бу ҳақда NewsUz.Com сайти Avesta Research таҳлил маркази маълумотларига таянган ҳолда хабар қилади.

Маълум бўлишича, ўтган март ойида Тошкентда турар-жой учун таклиф этилаётган нарх 8 фоизга пасайиб, бир квадрат метрга 570,4 АҚШ долларини ташкил этган. Жорий йил январ ойида бир кв/м турар-жой баҳоси 671 долларга, февралда - 622 долларга, ўтган йил декабрида эса 725 долларга тўғри келган.

Аммо Тошкентнинг Яккасарой ва Миробод каби туманларига баҳо тушиши таъсир этмаётгандек. Ушбу туманларда бир кв/м турар-жой баҳоси 2000 долларгача етиши мумкин.

Айни пайтда пойтахтнинг айрим туманларида бир кв/м 167 доллардан бўлган турар-жойларни ҳам сотиб олиш мумкин.

Ўзбекистонда турар-жой баҳосининг пасайишини таҳлилчилар жаҳон молиявий инқирози билан боғламоқдалар.
XS
SM
MD
LG