Линклар

Ўзбекистон уран экспортини оширмоқчи


2009 йилда уранни режа асосида экспорт қилиш ўтган йилдагига нисбатан 106,3% ни ташкил қилади. Бу ҳақда 12.uz сайти Навоий тоғ-металлургия комбинати бош директори Қувондиқ Саноқуловга таянган ҳолда хабар қилади.

МАГАТЭ маълумотларига мувофиқ, Ўзбекистон уран заҳиралари бўйича дунёда еттинчи, уни қазиб олиш бўйича эса бешинчи ўринда туради. Мамлакатда шу кунгача 40 та уран кони разведка қилинган.

Ўзбекистон геология ва маъданли заҳиралар давлат комитети ахборот маркази маълумотларига кўра, мамлакатда топилган уран заҳиралари 185,8 минг тоннани ташкил қилади.

Ўзбекистон ўз атом саноатига эга эмас, ишлаб чиқарилган ураннинг ҳаммаси экспортга кетади.
XS
SM
MD
LG