Линклар

logo-print

Шимолий Корея аҳдидан қайтмоқчи эмас


Халқаро ҳамжамият Шимолий Кореянинг ўз ядровий дастурини қайта бошлаш тўғрисидаги қароридан таассуф билдирмоқда.

Япония ва Россия расмий Пхеньянни ядровий дастур борасида олиб борилаётган музокаралар курсисига қайтишга чақирди. Хитой эса олти томонлама музокаралар иштирокчиларини босиқ бўлишга даъват қилди.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Кореянинг узоқ масофага учадиган ракета синови ўтказганини кескин қоралагандан сўнг расмий Пхеньян бунга жавобан ўз ядровий дастури борасида олиб борилаётган музокараларни бойкот қилишини маълум қилди.

Бундан ташқари, Шимолий Корея аввал эришилган келишувларни бекор қилиб, плутоний ишлаб чиқарадиган завод қурилишини қайта бошлаши тўғрисида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG