Линклар

Эронда америкалик журналист маҳкамага тортилди


Эронда америкалик журналист Роксана Собирий устидан маҳкама жараёни бошланди.

Асли эронлик бўлган Роксана жосусликда айбланмоқда. Айни пайтда АҚШ Давлат департаменти журналистга нисбатан сурилаётган айбловларни асоссиз, дея баҳолади.

Эроннинг "Sarmayeh" нашрининг ёзишича, жорий йилнинг 20 мартига қадар Эронда камида 14 нафар журналист қамалган, 34 нашр эса лицензиясидан айрилган.

Шунингдек, бугун Эрон суди АҚШ нодавлат ташкилотида ишлаган эронлик аёлга белгиланган уч йиллик қамоқ жазосини ўз кучида қолдирди.

Американинг IREX тадқиқотлар кенгашида ишлаган Силва Харотонян Эронда “бахмал инқилоби”ни ташкил қилишга уринганлик айблови билан январ ойида уч йилга қамалган эди.

Айни пайтда IREX вакиллари ва Харотоняннинг яқинлари у маъмурий ишлар билан шуғуллангани ҳамда сиёсатга алоқаси йўқлигини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG